1991 йилда, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ташкил этилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бозор муносабатларини ривожлантириш, ривожланган иқтисодиётга эга давлатни қуриш учун олиб борилган ислоҳотларда – шахс ривожи ва эмин-эркин ҳаётини таъминловчи, ижтимоий ҳамкорлик тизимини ривожлантирувчи, халқнинг фаровонлиги ва турмуш даражаси яхшиланишига қаратилган давлат ижтимоий дастурларида фаол қатнашиб келади.
Мазкур ишларни юқори савияда амалга ошириш учун касаба уюшмалари Федерацияси олдида бозор иқтисодиётига ўтиш даврида меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қила оладиган касаба уюшмаси раҳбарлари ва мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1996 йил 16 мартдаги қарорига мувофиқ касаба уюшмалари кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ривожлантириш учун ўқув марказ ташкил этилади.
Марказда ҳар йили мингдан зиёд касаба уюшма фаоллари ўз малакаларини ошириб келишди.
2012 йилда касаба уюшма кадрлари ва фаоллари асосий ишдан ажралмаган ҳолда ўз малкасини оширишлари учун марказда масофавий таълим тизими ишга туширилди.
2019 йилда марказ биноси тўлиқ реконструкция қилиниб таъмирланди ва қўшимча III қават қурилди.
2020 йил 8 январдаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 17-05”с” сонли раёсат қарори билан Ўқув марказ “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси этиб қайта ташкил қилинди.
Бугунги кунда бинода замон талабларига жавоб бера оладиган 7 та ўқув аудитория, 1 та компьютер хонаси ва кутубхона мавжуд.
Булардан ташқари малака ошириш институти 100 кишига мўлжалланган, барча вилоятлар билан онлайн алоқа тизимига эга конференция залига ҳам эга.