Хитойда улкан НУЖ шаклидаги дунёдаги энг йирик денгиз илмий парки очилди

15 тематик зонага бўлинган паркда 300 га яқин денгиз ҳайвонлари, шунингдек, 100 турдаги тирик маржонлар яшайди.

Хитойнинг Чжухай шаҳрида улкан номаълум учар жисм (НУЖ) шаклидаги дунёдаги энг йирик денгиз илмий парки Chimelong Spaceship очилди. Океанариумда 100 мингдан ортиқ денгиз ҳайвонлари яшайди.

Chimelong денгиз паркининг умумий узунлиги 650 м, майдони эса тахминан 40 минг квадрат метрни ташкил қилади. Океанариум кунига 50 мингдан ортиқ томошабинни қабул қилиши мумкин. Унда дунёдаги энг катта аквариум дисплейи ва дунёдаги энг катта жонли маржон аквариуми, шунингдек, энг катта денгиз музейи жойлашган. Умуман олганда, 15 тематик зонага бўлинган паркда 300 га яқин денгиз ҳайвонлари, шунингдек, 100 турдаги тирик маржонлар яшайди.

Боғда шунингдек, диққатга сазовор жойлар мавжуд. Масалан, Осиёнинг сув ресурслари ва экотизимларига бағишланган «Галактика қўриқчилари» филми билан ўхшашликларга эга «Космос дунёси», шунингдек, «Бермуд саргузаштлари» симулятори, унда томошабинлар бўрон марказига тушиб қоладилар.

Chimelong дизайни 10 йил давомида тайёрланди ва 5 йил давомида қурилди. Бино қурилиши Хитойдаги бошқа йирик истироҳат боғларига эгалик қилувчи Chimelong Group компаниясига 1,1 миллиард долларга тушди.

Chimelong Spaceship илмий парки Чжухайда қурилаётган улкан кўнгилочар боғнинг бир қисми бўлади. Тўққиз йил олдин бу ерда «Океан қироллиги» мавзусидаги аквапарк очилган эди. Яна иккита йирик объект, жумладан, сафари боғини қуриш ҳам режалаштирилган.