Шимолий Америка бўйлаб логистика хизматларини кўрсатувчи Phoenix Cargo компанияси ўзбекистонликларни ишга қабул қилади

Phoenix Cargo кўп йиллик фаолияти давомида дунёнинг йирик компанияларига логистика хизматларини кўрсатиб келмоқда. Хусусан, General Electric, Ford Motors, Honda Motors, Home Depot, Amazon.com ва кўплаб нуфузли компаниялар Phoenix Cargoʼнинг доимий мижозлари саналади.

Компания ўзбекистонлик тадбиркор томонидан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган иқтисодиётини янада юқори поғонага олиб чиқишга ҳисса қўшишни олдига мақсад қилиб қўйган. Шу муносабат билан, 2018 йилдан буён Phoenix Cargo Тошкентда жойлашган ўз офиси учун кўплаб янги иш ўринларини яратиб келмоқда.

Тошкентдаги офисда меҳнат қилаётган ходимлар Компаниянинг барча бўлимларида кундалик иш фаолиятни жадал олиб боришда энг катта куч ҳисобланади. Ҳозирда бизнинг ходимларимиз сони 200 га яқин кишидан иборат бўлиб, 2025 йилгача жамоамиз аъзоларини 500 нафарга етказишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Phoenix Cargo инглиз тилини яхши биладиган талабалар ва битирувчиларни ишга қабул қилиш имкониятларини кенгайтиради. Биз истеъдодларни кашф қилиш тарафдоримиз. Ёшларга зарур иш кўникмаларини эгаллашлари ва компаниямизда ўсишлари учун кенг имкониятлар яратамиз.

Янги номзодлар учун иш ҳақининг тузилиши ва ошиш тартиби: 

Талабалар учун бошланғич иш ҳақи 4 000 000 сўмни ташкил этади, ойлик маош 3 ойдан 5 ойгача бўлган муддат давомида ҳар ой 600 000 сўм миқдорида ошиб боради.

ОТМни битирган номзодлар учун эса ойлик маош 6 000 000 сўмдан бошланади ва диспетчерлик лавозимига кўтарилгунга қадар бу маош доимий сақланиб қолади. Барча номзодлар 4 ой ичида диспетчерлик лавозимига кўтарилишлари кўзда тутилган. Диспетчерлар ойига ўртача 30 000 000 сўмдан кўпроқ маош олади.

Phoenix Cargo логистика соҳасида иш тажрибасига эга бўлмаган номзодларни ишга қабул қилади ва янги ходимлар зарурий иш кўникмаларини эгаллашлари учун муҳим тренингларни ташкил этади. Бу Америка бизнес атмосферасида ишлашга интилганлар учун ажойиб имкониятдир, чунки номзодлар нафақат шахсий кўникмаларини ўстирадилар, балки молиявий барқарорликка ҳам эга бўлади.

Номзодлар Phoenix Cargo компанияси жамоасига қўшилишлари орқали қуйида келтирилган ютуқларга эга бўлади.

Шахсий кўникмалар:

⦁ Самарали мулоқот орқали қобилиятингиз ривожланади

⦁ Катта масъулият талаб қиладиган вазифаларни бошқара оладиган инсонга айланасиз.

⦁ Музокаралар олиб бориш ва сотиш қобилиятингиз ошади.

⦁ Одамларни бошқариш сирлари ҳақида тушунчага эга бўласиз.

⦁ Лидерлик фазилатларингиз шаклланади.

⦁ Жамоада ишлаш ва лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш кўникмангиз ривожланади

⦁ Лойиҳани бошқариш (PM)да иштирок этиш имкониятингиз бўлади.

Формани тўлдиринг ва биз сизга алоқага чиқамиз: https://forms.monday.com/forms/dafecac56aba1f3efeff21f6473e4788?r=use1